Тошкентда она фарзандини ваҳшийларча калтаклади (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳрида вояга етмаган фарзандига нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойларида 1997 йилда туғилган аёл Шайхонтоҳур туманида жойлашган яшаш хонадонида 2020 йилда туғилган фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни жаҳл устида урган. Ҳодиса акс этган кадрлар бугун ижтимоий тармоқда тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб, ўз фарзандини калтаклаган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends