Тошкентда она фарзанди билан жанжаллашган болани калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда аёл болалар майдончасида вояга етмаган болани ургани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 апрель куни тахминан соат 16:00 ларда Олмазор тумани Шифокорлар маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг олдида 1989 йилда туғилган М.А. болалар майдончасида унинг фарзанди билан тортишиб қолган вояга етмаган К.М.ни ургани аниқланган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, жабрланувчига етган зарар оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати деб баҳоланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан суд томонидан жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактабда ўқувчиларни уриб, уларнинг сочидан тортиб, судраган мактаб директори ўз лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг