Тошкентда ҳокимлик аёлларга байрамона кайфият улашмоқда
Local
−
07 March 2019 8899 1 minute
Тошкент шаҳрининг “Халқлар Дўстлиги” майдонида бугун тонгдан байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизнинг хотин-қизлари учун келаётган байрам муносабати билан бугунги кунни чиройли гуллар, хуш табассум ва эзгу тилаклар билан кутиб олишларини, бир сўз билан айтганда, кунни байрамона ўтказишлари учун ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар хокимлиги айнан “Халқлар Дўстлиги” майдонидан ўтиб ишга шошаётган муҳтарама аёллар, мунис опа-сингилларимизни гуллар билан қарши олишиб, уларга 8 рақами акс этган кўкрак нишони тақдим этган ҳолда, эзгу сўзлардан иборат байрам тилакларини билдирилишиб, хотин- қизларимиз учун том маънода байрам кайфиятини ҳадя этмоқда.
Меҳрибон, куюнчак, оқила, муштипар, севимли ва гўзал аёлларимиз ҳар доим шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September