Тошкентда официантни ҳимоя қилган йигит калтакланди
Жамият
−
29 Апрель 2019
6395Ижтимоий тармоқларда бир неча киши эркакни калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур видеони ўрганиб, Matiz автомобили йўловчиси билан жанжаллашганларнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 22 апрель куни тахминан соат 23:00 да Шайхонтоҳур туманидаги “Чакар” маҳалласида юз берган. Ўша кечада 38 ёшли Абдуҳамид Х. танишлари 37 ёшли Дилшод Г. ва 38 ёшли 38 ёшли Аброр М. “Чакар” маҳалласидаги кафеда овқатланишган. Маст ҳолда бўлган Абдуҳамид Х. кафеда ишловчи официант 23 ёшли Раъно Р. билан қўпол муносабатда бўлган.
Можарога гувоҳ бўлган кафенинг бошқа бир меҳмони Азим исмли шахс қизни ҳимоя қилган, кейин кетиш учун кафедан чиққан. Абдуҳамид ва унинг икки ҳамроҳи унинг ортидан чиқиб, уни калтаклаган.
Воқеадан кейин Азим кетган ва ҳозиргача на шифохонага, на ИИБга мурожаат қилмаган. Шу сабабдан ҳозирча унинг шахсинин аниқлашнинг иложи бўлмаган.
ИИО ходимлари воқеа жойига етиб боришганида, эркаклар маълум муддат қаршилик кўрсатиб, яқин атрофдаги ИИБга боришдан бош тортган.
Абдуҳамид Х., Дилшод Г. ва Аброр М.ларга нисбатан Раъно Р.нинг аризасига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (“майда безорилик”) ва 194-модданинг 1-қисмида (“ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича протокол тузилган.
Маъмурий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман суди кўрсатилган шахсларни айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь