Тошкентда номусга тегиш жинояти 7,5 баравар кўпайган

Жамият

image

Тошкентда жорий йилнинг биринчи ярмида 15 та номусга тегиш жинояти содир этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 марта кўп. 2018 йилнинг биринчи ярмида пойтахтда номусга тегиш ҳолати 2 марта юз берган.

Бундай жиноятлар фақатгина Тошкент шаҳрида кўпаймаган. Жиззах вилоятида 3 тадан 9 тага ва Тошкент вилоятида 6 тадан 11 тага ортган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Бойматжон Расулов Юқори палатанинг йигирма биринчи ялпи мажлисида таъкидлаб ўтди.

QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро ва Наманган вилоятларида номусга тегиш бўйича жиноятлар камайишига эришилмаган. 

Шунингдек, жиноятларда бевосита вояга етмаганлар иштироки ҳам Тошкент вилоятида 25 фоизга (48-60), гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар эса Тошкент (14,7 фоизга), Сурхондарё (1 фоизга) ва Фарғона (0,7 фоизга) вилоятларида ошган.

Умумий жиноятлар таркибида оғир ва ўта оғир жиноятларнинг салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 фоизга кўпайган. Масалан, рўйхатга олинган жиноятларнинг Сурхондарё вилоятида 36 фоизи, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида 30 фоизи, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида 25 фоиздан ортиғи оғир ва ўта оғир жиноятлар ҳисобланади.

Қасддан одам ўлдириш жинояти республика бўйича 66 тага (229/163) камайган бир вақтда, Навоий вилоятида (6/7) ошган. Шу каби, босқинчилик жинояти 33 тага (77/43) камайган бўлсада, Сирдарё (0/1), Навоий (0/1) ва Қашқадарё (5/6) вилоятларида кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг