Тошкентда ноқонуний Bitcoin сотаётган шахсдан 400 минг доллар олиб қўйилди

Жамият

Тошкентда жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, лицензия олмасдан, бошқа фуқарога Bitcoin криптовалютасини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканал лавҳасида хабар берилди.

Бир биткоин электрон пул бирлигини “қора бозор” нархида 10 463 долларда ҳисоблаб, 20 биткоин электрон пул бирлигини 208 320 долларга, ўзининг 7 фоизлик устамасини қўйган ҳолда жами 224 000 долларга сотишга келишган. У харидордан 224 минг долларни санаб олиб, дастлаб қиймати 100 минг доллар бўлган 9,5 биткоин электрон пул бирлигини электрон ҳамёнга ташлаб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбирда фуқародан жами 402 071 доллар вақтинча олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Bitcoin

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг