“Bitcoin” нархи 50 фоизга ”қулади"
Олам
−
09 Май 2022
10358Бозор қиймати бўйича дунёдаги энг йирик криптовалюта “Bitcoin” ўтган йилнинг ноябрь ойидаги энг юқори чўққисидан (68 990,90 АҚШ долларидан) 50 фоизга пастлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Coinbase” криптовалюта биржасида “Bitcoin”нинг қиймати ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида пасайишда давом этиб, 34 000 АҚШ долларидан арзонлашди.
Рақамли активлар қийматининг пасайиши сўнгги кунларда бутун дунё бўйлаб фонд бозорлари қиймати тушиб кетгани билан боғлиқлиги айтилмоқда. Хусусан, бугун, 9 май куни Осиё фонд бозори гигантларидан бири япон “NIKKEI”си тахминан 2 фоизга ўз қийматини йўқотди.
Маълумот ўрнида, “Bitcoin”нинг бозор капитализацияси 650 миллиард АҚШ долларига тенг ва у жами криптовалюта бозорларининг учдан бир қисмини ташкил қилади.
Айни пайтда, сўнгги бир йил ичида “Bitcoin” икки давлатда – Салвадор ва Марказий Африка Республикасида қонуний тўлов воситасига айланди. Салвадор истеъмолчиларга криптовалютани барча молиявий операцияларда, хусусан, АҚШ доллари билан бир қаторда ишлатишга рухсат беришини билдирган, бироқ Халқаро валюта жамғармаси Салвадорни бу қарорни бекор қилишга чақирган.
Сардор Бегалов
LiveБарчаси