Тошкентда Nexia билан тўқнашган автобус ағдарилди
3-саҳифа
−
08 Март 2021
12249Кеча, 7 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий ва Беруний кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ЙҲХББ маълумотга кўра, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Э. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомобилда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб чиқиши оқибатида, яшил чироқда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган И.В. бошқарувидаги Isuzu (8-автобус саройига тегишли) русумли автобус билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли А.Э. ва йўловчи, 29 ёшли Н.К.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Nexia келиб урилган автобус ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.