Тошкентда Nexia-3 га қарата ўқ узилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги уй олдида турган машинага қарата пневматик қуролдан ўқ узилгани ҳақида хабарлар тарқади. QALAMPIR.UZ мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан боғланди.

ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонованинг маълум қилишича, ушбу воқеа кеча, 7 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Темирйўлчилар кўчасида содир бўлган. Ҳолат бўйича Nexia-3 русумли машинанинг эгаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Билдирилишича, у машинасини бегона уй олдида бир муддат қаровсиз қолдирган ва ишларини тугатиб қайтаётганида автомобилга қарата ўқ узилаётганига гувоҳ бўлган.

“Ҳудуддаги мактабда ўқийдиган 500 га яқин бола ва Темир йўл коллежи талабалари қаторида менинг фарзандларим ҳам айнан шу кўчадан ўтади. Бу ўқлар ҳар қандай йўловчига тегиши мумкин эди, бунга эътибор беришингизни сўрайман”, дейди машинанинг эгаси.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга кадар текширув ўтказилмоқда, иш якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пневматик қурол Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг