Тошкентда Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 13 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди

Дастлабки маълумотларга кўра, 19:00 ларда 1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги Nexia 3 ҳамда 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Б.М. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобиллар тўқнашган ва зарб оқибатида Matiz автомобили ағдарилган.

Қайд этилишича, Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўловчи ташувчи “Газель” ағдарилиб кетди. Бундай ҳолат жорий йилнинг 10 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бошқа бир “Газель” билан ҳам содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг