Тошкентда ичида йўловчилари бўлган “ГАЗель” ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 10 август куни Чилонзорда “ГАЗель” ва Lacetti русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 07:10 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1983 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги “ГАЗель” русумли ҳамда 1952 йилда туғилган ҳайдовчи К.Ю. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, “ГАЗель” автомобили ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчига, шунингдек Lacetti автомобилининг ҳам бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тошкентнинг Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди. “ГАЗель”даги йўловчилар зудлик билан туширилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг