Тошкентда яна бир йўловчи ташувчи “Газель” ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
12 Август 2021
6565Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Газель” ҳамда Nexia русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 19:00 ларда 1967 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.К. бошқарувидаги “Газель” русумли ҳамда 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида 5 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманида “ГАЗель” ва Lacetti русумли автомобиллар тўқнашганди. Ўша ЙТҲда ҳам “ГАЗель” русумли автомобиль ағдарилиб кетган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь