Тошкентда Nexia-3 ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь
2578Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
“Жорий йилнинг 07 ноябрь куни соат 15:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Я.М. ўз бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида, йўлни ажратиб турувчи бетонга тўқнашиб ағдарилган”, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган.
Шунингдек, ИИББ томонидан барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари ҳамда оралиқ масофани сақлаб тезликни оширмасдан ҳаракатланишлари сўралган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилганди. Бунинг оқибатида 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Муҳаммад Ҳодиев