Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 700 хонадон газсиз қолди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2024 6138 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябр куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, ҳодиса оқибатида авария ҳолати содир бўлган. Бунинг натижасида соат 11:00 дан “Боғистон” ва “Газарак” МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Сурхондарё вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши оқибатида 3950 аҳоли газсиз қолганди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида эса Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши ва қурилиш жараёнидаги эътиборсизлик сабаб 1 915 та ва 15 198 та хонадон газ таъминотидан узилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025