Тошкентда “Мўйноққа мадад” веломарафони ўтказилди
Спорт
−
25 Май 2021 3615 1 дақиқа
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистонда “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 25 май куни Тошкентда ҳам хайрия марафони ўтказилди. “Ҳумо Арена” спорт мажмуаси олдида веломарафон қатнашчилари учун тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Мақсудов ва Ўзбекистон Экология партияси раиси Нарзулло Обломуродов қатнашиб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Маълумот ўрнида, Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу веломарафоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ, Тошкентдаги “Мўйноққа мадад” веломарафони ўтказилиши муносабати билан қатор кўчалар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.

Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель