Бугун пойтахтнинг қатор марказий кўчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
3390Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг қатор марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Веломарафон ўтказилиши муносабати билан 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача баъзи кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади”, дейилади хабарда.
Вақтинчалик чеклов қуйидаги кўчаларда амал қилади:
• Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача;
• Шаҳрисабз кўчаси – Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
• Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача;
• Фурқат кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
• Бешёғоч кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.