Тошкентда Мустафо Камол Отатурк номидаги кўча пайдо бўлади

Жамият

image

Тошкентдаги кўчалардан бирига Туркиянинг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк номи берилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашувида сўз борди.

Учрагувда элчи март ойининг охирида бўлиб ўтадиган II-стратегик ҳамкорлик бўйича саммит доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойию Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилган.

Шу билан бирга, тарафлар Турк мактабини кенгайтириш учун ер майдонини ажратиш ва Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига беришни ҳамда Тошкентда қурилиш билан шуғулланаётган турк компанияларининг масалаларини муҳокама қилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирган. Олган Бекар ҳам, ўз навбатида, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишни ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг