Тошкентда мудҳиш ЙТҲда икки киши вафот этди
Жамият
−
18 Июль 2019
3909Кеча, 17 июл куни Тошкент шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тонгги соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. бошқарувидаги “Opel Omega” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қуйичирчиқ-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 62 ёшли А.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Воқеа натижасида “Opel Omega” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.