Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. ЙПХ ходими ўлди (видео)
Жамият
−
10:09 4641 1 дақиқа
Кеча, 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида Onix ҳамда 3 нафар ЙПХ ходими бошқариб бораётган мотоцикл иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ЙПХ ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 18:30 ларда содир бўлган. Пойтахтнинг Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Оnix русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга эса тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилади расмий ахборотда.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси