Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди

Жамият 9794
image

Ижтимоий тармоқда Тошкентда дарахтга урилган Lacetti автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. ЙҲХББ мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, ҳодиса бугун, 24 июль куни соат 18:50 ларда А.Қодирий кўчасида юз берган. 1996 йилда туғилган С.М. Lacetti русумли автомобилда А.Қодирий кўчасидан А.Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган. Транспорт воситасида эса ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
Теглар
t
×