Тошкентда Mercedes ЙТҲ оқибатида таниб бўлмас ҳолга келди
3-саҳифа
−
03 Июль
6114Тошкентда Mercedes русумли кўк рангдаги автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бутунлай пачоқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат 00:45 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳ кўчасида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Й.Х. бошқарувида бўлган Газ-5227 русумли автомашинаси ва 1997 йилда туғилган ҳайдовчи З.У. бошқарувида бўлган Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Машина эса бутунлай пачоқланган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.