Тошкентда қимматбаҳо Mercedes Gelandewagen ЙТҲга учради (видео)

Жамият

Бугун, 25 ноябрь куни соат 13:30 ларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Mercedes Gelandewagen иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова QALAMPIR.UZ'га хабар берди.

Унга кўра, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Mercedes-Benz русумли автомашинани бошқариб кетаётган 38 ёшли М.А. бошқарувни йўқотиб, темир ёритгичга тўқнашиб кетган. М.А.нинг сўзларига кўра, мазкур ЙТҲга ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Nexia-3 манёвр қилиб, йўналишни кескин чапга ўзгартиргани сабаб бўлган. 

Шундан сўнг М.А. хавфни айланиб ўтмоқчи бўлиб автомашина бошқарувини йўқотган ва темир ёритгич устунига бориб урилган.

“ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилган ИИББ ахборот хизмати бошлиғи.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Mercedes-Benz Mercedes

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made