Тошкентда Matiz юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
30 Июль 2022
8249Кеча, 29 июль куни Тошкентнинг Бектемир туманида юк машинаси ва Matiz тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси соат 13:00 ларда Бектемир тумани, Истиқлол кўчасида юз берган. Ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ш.Х. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1992 й.т., Д.Д. бошқарувидаги Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Matiz автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Matiz автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь