Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 64 яшар аёлни уриб кетди
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
3952Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳайдовчи Matiz автомобилида йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган аёлни уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 7 ноябрь куни соат 11:22 да пойтахтнинг Юнусобод тумани Чинобод кўчасида рўй берди. Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси Ислом О. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 64 ёшли Зульфия У. тан жароҳатлари олган ҳолида шаҳар клиник шифохонасига етказилди.
Тошкент шаҳар ИИББ пиёда ва ҳайдовчиларни йўл қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишга чақирди.