Тошкентда Matiz ҳаракат вақтида ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 18 октябрь куни Тошкентда Matiz русумли автомобиль ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёниб кетди. Ҳайдовчи ўз вақтида машинадан тушиб қолишга улгурган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ЙТҲ соат 18:30 да пойтахтнинг Яккасарой туманининг Бобур кўчасида содир бўлган. 1954 йилда туғилган ҳайдовчи М.С. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Хабарга кўра, ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 октябрь куни Самарқанд вилоятида Nexia ағдарилиб, ёниб кетди. Бундан аввал, 11 октябрь куни Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз бериб, салонида икки киши бўлган Lacetti ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг