Тошкентда масжидга қурол олиб кираётган эркак ушланди
3-саҳифа
−
01 Июль 2022
44775Бугун, 1 июль куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Усмон бин Маъзун” масжидига қурол олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун тахминан соат 12:45 ларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан хавфсизлик юзасидан масжидга кираётган фуқароларнинг ёнида бўлган буюмлари текширилган. Шу вақтда 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Р.М.нинг қўлида бўлган қора рангли “барсетка”сининг ичида “тўқ яшил” рангдаги пневматик қурол ва овоз сўндиргич борлиги аниқланган.
Бундан ташқари унга тегишли бўлган Instagram ижтимоий тармоғида тақиқланган турли видео материалларни жойлаш орқали, ўзининг обуначиларига ҳавола қилиб келгани маълум бўлган.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд техник ва адабиётшунослик экспертизаларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси