Тошкентда маст ҳайдовчи “авария”га учради

3-саҳифа

image

Бугун, 8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида маст ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиҳаёт туманининг “Навқирон” МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида давлат рақам белгиси 70 А 816 WA бўлган Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканини маълум қилган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда бир пиёда ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ ҳайдовчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг