Тошкентда машина ўғрилари 7 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги автотураргоҳда турган Damas’ни олиб қочган йигитлар 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 2023 йил 12 декабрь куни Яшнобод туманининг Тарновбоши маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Улар дастлаб фуқаро М.Т.га тегишли бўлган Damas’ни олиб қочган.

Аммо у йўлда ўчиб қолгач, йигитлар бошқа Damas’га ўтириб, уни ҳам ҳайдаб кетган. Ҳуқуқбузарлар ўғирланган машинада кетаётганда улар йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан машина ўғрилари Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбли деб топилиб, шу асосда мазкур кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент машина ўғрилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made