Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь
2751Тошкент шаҳрида Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 21:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 13-уй қаршисида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.К. Malibu-2 русумли автомашинаси ва ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 1951 йилда туғилган Х.Т. ва Malibu-2 русумли автомашина ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tracker пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборганди.
LiveБарчаси