Тошкентда мактаб ўқувчилари муштлашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказгани акс этган фотолавҳалар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида вояга етмаган 2007 йилда туғилган Р.С. ҳамда шу мактаб ўқувчиси бўлган, 2007 йилда туғилган А.И. тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган.

Жанжал вақтида А.И. Р.С.га тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани  ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги мактабда дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчини ургани учун ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг