Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
05 Август 2022
6651Кеча, 4 август куни Тошкентнинг Юнусобод туманида ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилда пиёдани уриб юборди. Оқибатда жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 4 август куни соат 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида юз берган. ҳайдовчи 1997 йилда туғилган О.М. “Lacetti” русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь