Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
07 Июнь 2021 4616 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкентнинг Олмазор туманида Lacetti иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 22:40 да Олмазор тумани А. Қодирий кўчасида юз берган. Бухоро вилоятилик 1996 йилда туғилган Шамшод Қ. ишончнома асосида Lacetti (давлат рақами 80 Q 454 DA) автомобилини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда – 1986 йида туғилган Андижон вилоятилик Аброр М. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, жорий йилнинг 2 июнь куни Аброр М. ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь