Тошкентда Lacetti иккига бўлиниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
12:59 4408 1 дақиқа
Бугун, 15 февраль куни соат 09:00 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Қипчоқ ва Қурувчилар кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti ва Leapmotor русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган. Ҳодиса оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси ҳамда бекатда турган бир нафар пиёда тан жароҳати олган. Шунингдек, Lacetti автомашинаси иккига бўлиниб кетган.
Жабрланганларга воқеа жойида шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг ҳолатига аниқлик киритилмоқда.
Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки севишган ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси