Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti ва Nexia`нинг тўқншиши натижасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ соат 17:00 лар атрофида, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Туркистон” тўйхонаси яқинида юз берган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Lacetti ҳамда ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.Ғ. бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Nexia`да ёнғин юзага келган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль йўловчиларидан бири тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Юзага келган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made