Тошкентда куппа-кундузи бировнинг пулини ўғирлаганлар қўлга тушди
Олам
−
13 Июнь 8028 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда 2 нафар шахс пиёда кетаётган фуқаронинг қўлидаги сумкасини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 12 июнь куни тахминан соат 18:15 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда содир бўлган. 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик содир этган. Унинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 3-қисми “в” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида метрополитен ходимига таҳдид қилиб, ундан пул ундириб келган шахс ҳибсга олинганди.
Live
Барчаси