Тошкентда кўп қаватли уйнинг хонадонларини пойлаган эркак қамалди (видео)
3-саҳифа
−
24 Май
14811Ижтимоий тармоқларда бир йигит Тошкентдаги хонадонларнинг эшигини пойлаб юргани акс этган видео тарқалди. Ушбу уйда яшовчиларнинг аризасига кўра йигит шахси аниқланиб, унга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 2 май куни шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўпқаватли 142-уйда содир бўлган. А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 лар атрофида уй олдидан ўтиб кетаётган вақтида, ёрдам сўраб чақирган овозни эшитган. Шу сабабли айнан ким ёрдам сўраётганини билиш мақсадида ушбу уйнинг тўртинчи йўлагидаги хонадонларини кўз тирқишларига қараб, хонадонларни эшитган. Оқибатда хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.
Ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Кеча, 23 май куни суд қонунбузарни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ ҳамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Маъмура Тўраева