Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин юз берди

Жамият 3300
image

Кеча, 27 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди.

27 октябрь куни соат 13:46 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳасидаги кўп қаватли 38-уйнинг томида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06 да ўраб олинган ва соат 14:20да бартараф этилиб, ёнғиндан уйнинг 250 кв метр майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг 70 кв метр майдонда том бўғот қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби, томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб борилишида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.2
Теглар
Будьте в курсе событий!
×