Тошкентда кучли таъсир қилувчи препаратлар сотилаётган дорихоналар аниқланди
Жамият
−
23 Июнь 2021
5350Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги қатор дорихоналарда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Республика Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тошкет шаҳар бўлими раҳбари Улуғбек Жуманиёзов маълум қилди.
Хусусан, пойтахтдаги Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган “Aziza pharmacy plus” МЧЖ, Чилонзор туманида жойлашган “Farm luks” МЧЖ, “Atsefenak farm”, “Gulshana pharm servis” МЧЖ, Учтепа туманида жойлашган “Impulus farm trade”, “City open”, “Farm standart navoiy” МЧЖ, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Салус онико” МЧЖга қарашли қатор дорихоналарда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси амалга оширилган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда мазкур дорихоналар эгаларини жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
“Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига улар бўйича тақдимномалар киритилгач, белгиланган тартибда дорихоналар лицензияси олиб қўйилади ҳамда 3 йил давомида жавобгар шахсга лицензия берилиши ва муассасада дори-дармон савдосини амалга оширилиши тақиқланади”, дейди Жуманиёзов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь