Тошкентда кўчадан 28 киши гиёҳванд модда қидирди (видео)
3-саҳифа
−
27 Март 2023
23020Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар кўчада яширилган буюмни қидириб юргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 20 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:25 ларда 24 март куни тахминан соат 21:10 ларда ва 25 март куни тахминан соат 22:10 ларда бир нечта фуқаролар Учтепа тумани “Давлатобод” маҳалласидаги хонадонлардан бирининг олдидан нимадир қидирган.
Олиб борилган ўрганишлар жараёнида шу жойдан номаълум буюм қидирган 28 нафар фуқаронинг шахси аниқланган. Улар ўз кўрсатмаларида шу ҳудудда яширилган (“закладка”) гиёҳванд моддаларни интернет орқали берилган локация ёрдамида қидириб топганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.