Тошкентда “котта болла”нинг машиналарига рейд бошландими?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида қора рангли Gentra автомашиналарига нисбатан рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш учун Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.

Ғиёсовнинг бизга маълум қилишича, республикада айнан қора рангдаги Gentra автомашиналарига тааллуқли хеч қандай алоҳида тадбир ўтказилаётгани йўқ. 

“Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, машинани ранги ёки русумининг аҳамияти бўлмай қолади”, дейди Шоҳрух Ғиёсов. 

Шунингдек, у Фарғона вилоятида 3 декабрь куни қора рангли Gentra машиналари эгаларини йиғиб профилактик суҳбат ўтказилгани сабабини ҳам изоҳлади. 

“Марғилон ва Қўқон шаҳарларида қора Gentra'ларни ижарага тўй кортежларига бериш ҳолатлари кўпайиб кетгани, натижада уларнинг давлат рақамини ечиб ҳайдаш, турли қоидабузарликларни содир этиш, шунингдек, йўл иштирокчиларига халақит бериш ҳолатлари кузатилмоқда”, дея таъкидлади ИИВ матбуот котиби.

Билдирилишича, ижарага олинган айнан қора рангли Gentra’лар билан боғлиқ қоидабузарликлар сони ўтган йилга нисбатан деярли 3 баробар ошиб кетган. 

“Мана шу каби қоидабузарликларни олдини олиш ҳамда тўй кортежларини тартибга солиш мақсадида уларнинг эгалари билан вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган”, дейди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида қора рангдаги Gentra автомобили эгалари бўлган “катта болалар” билан профилактик суҳбат ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made