Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони 169 нафарга ошди
Жамият
−
26 Июль 2020
7454Бугун, 25 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197 нафарга ошиб, 19 952 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақад Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 169 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Тошкент вилоятида 146 нафар, Сирдарё вилоятида 40 нафар, Жиззах вилоятида 21 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 12 нафар, жами 359 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 10 831 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 010 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси