Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли аёл вафот этди
Жамият
−
24 Июль 2020
9189Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 73 ёшли Г.Р. (аёл)да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, бош мияда сурункали қон айланишининг бузилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь