Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони сезиларли ошди

Жамият

image

Бугун, 23 июнь куни пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022 ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда  вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг