Тошкентда комунал учун тўланган пулларни чўнтагига урган масъуллар қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Январь
4907Тошкент шаҳри Яшнобод туманида аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган маблағларни ўзлаштириб олган МЧЖ масъул шахслари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.Э.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган 264,7 млн сўмни ўзлаштирган. Улар маблағларни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланганди. Шунингдек, Наманганда ҳам прокуратура ходими пора билан ушланган. Бухоро вилоятида ҳам яна бир шахс 20 минг АҚШ доллари билан ушланганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь