Тошкентда киракаш 3 нафар йўловчи аёлга шилқимлик қилди

Жамият

image

Ижтимой тармоқларда уч нафар аёлларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 10 Й 518 СA) ҳайдовчиси – Жаҳонгир Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилган. 

Маълум бўлишича, жорий йил 17 сентябрь куни икки нафар жабрланувчи – Э.М. ва Т.Ю. Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилишган. Учинчи қиз – М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирган.

Мазкур ҳолат бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

1073

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг