Тошкентда хонадондаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 октябр 2021 6990 1 дақиқа
Бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:53 да етиб борган ва ёнғин 10:25 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонидаги шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. Аммо, 1 киши кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август