Тошкентда хонадон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:30 да туманнинг Нуробод 2-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб борган. Ёнғин 22:13 да қуршаб олинган ҳамда соат 22:33 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган савдо мажмуаларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг