Тошкентда кар-соқов ожизани калтаклаган аёл қўлга олинди
Жамият
−
28 Май 2021
15862Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда аёллар жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан қўлга олинди.
Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан калтакланган М.В.га ҳимоя ордери топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15