Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
20 Июль
8152Бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳридаги ҳали қуриб битказилмаган бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:33 да Яшнобод тумани Катта Олмос кўчасида жойлашган янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:57 да ўчирилган.
“Содир бўлган ёнғин оқибатида бинонинг биринчи қаватидаги қурилиш маҳсулотлари ёнган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин чиққанди.