Тошкентда қайнона-келин жанжали оқибатида чақалоқнинг оёқ-қўли куйди
3-саҳифа
−
29 Январь
5951Ижтимоий тармоқларда оилавий жанжал оқибатида гўдак болага қайноқ сув тўкилгани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.М. (1999 йилда туғилган аёл) ва қайнонаси М.Х. (1966 йилда туғилган) ўртасида оилавий ўзаро жанжал юзага келган. Қайнона келинига қарата ичида иссиқ сув бўлган термосни отган, оқибатда онанинг қўлида бўлган 23 кунлик чақалоқнинг оёқ ва қўл қисми куйган.
“Болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилиши таъминланган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳолат юзасидан низо давом этишини олдини олиш мақсадида Х.М.га бир ой муддатга ҳимоя ордери тақдим этилиб, қўйилган чекловлар оила аъзоларига тушунтирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди қариндоши томонидан пичоқланганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар
![Ўзбекистонда 1 мартдан ойлик ва нафақалар ошадими?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/LF/thumb_AV506IfBgmW3B2hZlNW2THujNmRi9d.jpg)
![1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/R5/thumb_watlnJ8OLVoNjpRyEbpSHTQElY6tLN.jpg)
![Самарқандда 7 нафар энергетика ходими йиғилиш вақтида қамоққа олинди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/on/thumb_nltVCf5OdeUemulf7mNlpe3HsimLWR.jpg)
![“Ман Сити” ўзбек рассомининг меҳнатини эътиборсиз қолдирмади (видео)](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/ST/thumb_sYQI5L7QgnRSOG3stFqSAMWAfMOgeh.jpg)